Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидаги фуқарони, 15 январь куни 3-4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашганлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.

Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг маълумот беришича, зўровонлар пичоқ ва иссиқ капкир билан унинг баданини куйдиришиб, арқон билан бўғиб, ҳушидан кетгунча дўппослашибди.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 21 январь куни Яккабоғ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тергов жараёни Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.






