my5
Sevimli

Мутахассислар фикрича, 5G инсоният ва табиатга жиддий зарар етказади

HI-TECH 21.01.2021, 22:28
Теглар: 5G
Мутахассислар фикрича, 5G инсоният ва табиатга жиддий зарар етказади

Ню-Гэмпшир комиссияси 5G технологиясининг одамлар ва атроф-муҳитга қандай таъсир қилиши мумкинлиги тўғрисида бир вақтнинг ўзида турли соҳалардаги 13 нафар мутахассисларнинг фикрларини тинглади.

Уларнинг барчаси радиочастота нурланиши ҳайвонлар, ўсимликлар ва одамларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблашади.

Мутахассисларнинг фткрига кўра, 5Gни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган иншоотлар турар-жой бинолари ёнида жойлашган бўлади.  Бу охир-оқибат депрессия, доимий ташвиш ва Альцгеймер касаллигининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Сўнгги пайтларда ДНК спектрининг ионлаштирувчи қисмидан ташқарига чиқадиган нурланиш туфайли зарар кўрганлиги тўғрисида кўплаб далиллар мавжуд.  Мутахассислар миллиметр тўлқинларидан фойдаланишни бошлаган пайтда микротўлқинли диапазонда вазият янада ёмонлашади.

Комиссия аъзолари белгиланган радиочастота стандартларини инсон саломатлиги учун қандай хавф туғдиришини иложи борича аниқлаштириш мақсадида тарқалувчи нур таъсирини қайта кўриб чиқишни таклиф қилишган.  Шунингдек, 5Gнинг зарари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича бир қатор тавсиялар таклиф этилган.

Комиссиянинг баъзи аъзолари телекомпания ходимлари одамларни чалғитмоқда ва янги технологиялар уларнинг соғлиғига қандай таъсир қилиши мумкинлиги тўғрисида бутун ҳақиқатни айтмаяпти дея ҳисоблаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° облачно с прояснениями
Валюта курси
10487.54
USD -12.49
12692.02
EUR 84.63
142.44
RUB 1.74