my5

Facebook фойдаланувчилари 2030 йилга келиб 5 миллиардга етиши кутилмоқда

ДУНЁ 05.02.2016, 11:32
1567
Facebook фойдаланувчилари 2030 йилга келиб 5 миллиардга етиши кутилмоқда

Facebook асосчиси Марк Цукерберг 2030 йилга келиб, ижтимоий тармоқ аудиториясини 5 миллиардга етказишни мўлжаллаётганини айтди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси компаниянинг 12 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда маълум қилди.

 “Биз ҳаммани ўз тармоғимизга жалб этмоишни истаймиз ва бу ишни биз мамлакатлар ҳукуматлари ва компаниялар ёрдамида амалга оширамиз”, — Цукерберг.

Facebook раҳбари ривожланаётган мамлакатлар аҳолисини  интернетга уланишини таъминлаш учун компания томонидан Aquila дронлари ишлаб чиқарилаётганини ҳам айтиб ўтди.

 “Улар қуёш энергияси ёрдамида ишлайди. Аниқроқ қилиб айтганда улар шаҳар бўйлаб учиб юради ва барчага интернет улашади. Бироз ғайритабиий эшитилади, тўғрими?”, — деди у кулиб.

4 февраль, пайшанба куни Facebook ижтимоий тармоғи ўзининг 12 ёшини нишонлади. Шу муносабат билан ижтиомий тармоқ ўз фойдаланувчиларига “Дўстлар куни” деб номланган янги функциясини тақдим этди. Ҳар бир фойдаланувчига алоҳида тайёрланган видеороликда унинг дўстлари ва ижтимоий тармоқдаги фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб  ўтилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92