АсосийЖАМИЯТ

Халқ таълими вазирига кўриш учун тавсия этилган Чортоқдаги мактабнинг аҳволи юзасидан изоҳ берилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани, Боғистон қишлоғида жойлашган филиал – мактабнинг ачина...

'Халқ таълими вазирига кўриш учун тавсия этилган Чортоқдаги мактабнинг аҳволи юзасидан изоҳ берилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ тумани, Боғистон қишлоғида жойлашган филиал – мактабнинг ачинарли аҳволи бўйича хабар тарқалган эди. 

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

 Ушбу мактаб биноси Чортоқ туманидаги Балиқкўл маҳалласида жойлашган 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг Бештол маҳалласи, Булоқ-боши массивида жойлашган филиали ҳисобланиб, бино 1997 йилда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. 2010 йилда бино қайта қурилган. Аҳолининг талабларидан келиб чиққан ҳолда атрофдаги мактабларнинг узоқлиги сабабли 2010 йилдан бошлаб 39-мактабга филиал сифатида берилган ҳамда Булоқ-боши массивида яшовчи 1 - синфдан 4 - синфгача бўлган 31 нафар ўқувчилар ушбу бинода таълим олиб келганлар. 

Массивда яшовчи 5-11-синф ўқувчиларининг 192 нафари тумандаги  26-, 27 -, 39- сонли мактабларга қатнаб таълим оладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-4936-сон Қарори 5-иловасига асосан 2021 йилда Булоқбоши массиви ҳудудида бюджет ҳисобидан ажратилган 12 млрд 500 млн.сўм маблағ эвазига 330 ўринли янги, замонавий мактаб биноси қуриш ҳамда ҳудуддаги барча мактаб ёшидаги ўқувчиларни жалб этиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар