Баҳорда бориладиган "Майданак"га Зойир Мирзаев аёз қишда боришни маъқул кўрди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлигининг Матбуот хизмати.
- Юртдошларимиз баҳор ва ёз ойлари борадиган чегара қишлоқда қиш ойлари қийин ўтиши табиий ҳол, - дейди Зойир Мирзаев. - Уларни дарди ва ташвишини тинглаш, муаммоларига ечим топиш эса Президентимизнинг ҳудудларидаги вакили сифатида бизнинг вазифамиз. Майданакдаги "Катта ўра" қишлоғида бир кеча тунаб қолмоқчиман.
Маълумот ўрнида, “Катта ўра” маҳалла фуқаролар йиғини Қамаши туманининг тоғли ҳудудида жойлашган. Ушбу ҳудуддаги тоғлар денгиз сатҳидан 2670 метр баландликда. Умумий ер майдони 890 гектрани ташкил қилади.
"Россия 24", "Россия Культура" ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихи ва халқаро аҳамиятига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Улардан бири техник амалиётчи дастури, иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан Японияга кириб, рухсат этилган муддат тугагач ҳам мамлакатни тарк этмаган.