АсосийJamiyat

"Тахтақорача" довони ёпилди

'"Тахтақорача" довони ёпилди'ning rasmi

Кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида маълум қилинди.

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги боис довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Махсус техникалар орқали йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар