my5
Sevimli

Ветнамлик аёлнинг танасидан улкан тош топилди

ДУНЁ 22.01.2021, 22:57
Теглар: Ветнам
Ветнамлик аёлнинг танасидан улкан тош топилди

Сийдик пуфагидаги улкан тош билан юрган 34 ёшли аёлнинг рентгенограммаси Ветнам ижтимоий тармоқларида тез тарқала бошлаган. Бу ҳақда Планета Новости хабар берди.

Жарроҳлар танада шаклланган тошнинг катталигидан ҳайратда қолишган.  Ветнамнинг шимоли-шарқидаги Тхайнгуен шаҳрида истиқомат қилувчи Фу Бин қорин пастки қисми оғриғидан азият чека бошлаган. Оғриқ чидаб бўлмас даражага етганда аёл шифокорга кўринишга қарор қилган.  Мутахассислар аёлни дарҳол компютер томографиясига жўнатади, натижада аёл танасида 10 см узунликдаги тош борлиги аниқланади.

Жарроҳлар шошилинч равишда Фу Бинни операция қилишди ва 400 г оғирликдаги тош хавфсиз тарзда олиб ташланган.  Касалхона ходимлари бунга ўхшаш нарсаларни ҳеч қачон кўрмаган эди, шунинг учун улар бундай ноодатий тош билан суратга туша бошлаганлар.

Шифокорларнинг фикрига кўра, инсонлар асосан қум донасидек тошлардан азият чекишади.  Статистик маълумотларга кўра, сийдик пуфагидаги тошларнинг вазни 100 граммга етиши мумкин, аммо бунақа катталикдаги тош бўлиши ажаблагарли ҳолат.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° дымка
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12