my5
Sevimli

Бош вазир ўринбосари Испания қироли қабулида бўлди

ЖАМИЯТ 22.01.2021, 23:37
Теглар: туризм, Азиз Абдуҳакимов
Бош вазир ўринбосари Испания қироли қабулида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Испанияга ташрифи доирасида қирол Филипп VI қабулида бўлди. Испания қироли Филипп VI томонидан “Palacio Real de Madrid” саройида хорижий делегациялар раҳбарлари шарафига расмий қабул ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг очилиш қисмида туризм соҳасининг Испания иқтисодиётидаги ўрни, аҳоли бандлигидаги ҳиссаси ҳақида қайд этилиб, пандемиядан кейинги иқтисодиётни ривожлантиришда туризм ва мамлакатлараро ҳамдўстликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Расмий тадбирлардан сўнг Испания қироли билан Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўртасида юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ўзбек халқи номидан Испания қироли ва унинг оила аъзолари, шунингдек  испан халқига саломини йўллаб, самимий тилакларини етказди. Қирол Филипп VI, ўз навбатида, 2017 йилнинг июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Остона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувини илиқ хотиралади.

Испания қироли бугунги кунда Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар узоқ тарихга эга экани, олти аср илгари Испания қироли элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг Самарқандга амалга оширган ташрифи ва Амир Темур билан учрашувига бориб тақалишини айтди.

"Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик муносабатларининг давоми сифатида Ўзбекистон томонидан Испания компаниясининг “Тальго” русумли поездлари сотиб олингани, улар асосий туризм шаҳарларини боғлаётгани ҳамда яна янги икки поезд олиб келиш каби режалар қиролда катта қизиқиш уйғотди”, - дейди Азиз Абдуҳакимов. Шунингдек, Испания қироли пандемия билан боғлиқ вазият юмшаганидан сўнг Ўзбекистонга расмий ташриф билан бориш истаги борлигини билдирди.

Шарҳлар

“Карантин қўл қовуштириб ўтириш учун сабаб эмас. Ўзбекистонда “онлайн туризм” ривожлантирилади — Азиз Абдуҳакимов

10.04.2020, 23:38

Бугунги кунда коронавирус билан боғлиқ сокинлик даврида туризм соҳасида қандай ишлар олиб борилмоқда? Ушбу соҳаларни ривожлантиришда қандай янгича ёндашувлар қўлланмоқда? Қандай янги лойиҳалар режалаштирилмоқда? Шу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12