my5

Нью-Йоркдаги Empire State Building осмонўпар биносига учувчисиз самолёт келиб урилди

ДУНЁ 05.02.2016, 15:04
2694
Нью-Йоркдаги Empire State Building осмонўпар биносига учувчисиз самолёт келиб урилди

Унча катта бўлмаган учувчисиз учадиган самолёт-автомат Нью-Йоркдаги машҳур Empire State Building номли осмонўпар биносига келиб урилди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Полициядан олинган маълумотларга қараганда, самолёт эгаси Нью-Жерсилик фуқаро қамоққа олинган. Унинг гувоҳлик беришича, самолётни расмга туширмоқчи бўлиб, назоратни қўлдан бой берган, натижада самолёт бинога келиб урилган ва атрофдагиларнинг хавфсизлигига таҳдид солган. ТАСС нинг хабарига кўра, самолёт бинонинг қирқинчи қаватига келиб урилган ва ўттиз бешинчи қаватдаги майдончага қулаган. Самолёт эгаси бино қўриқчиларидан самолётни олиб чиқишда ёрдам беришларини илтимос қилган. Аммо бино қўриқчилари полицияга қўнғироқ қилишни маъқул кўришган.

2015 йилнинг декабрь ойида АҚШ Федерал фуқаро авиацияси агентлиги учувчисиз учадиган самолётларнинг омма орасида кенг тарқалашининг олдини олиш мақсадида унинг эгаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича Қонун қабул қилган. Бу қонун 13 ёшдан юқори бўлган барча АҚШ фуқароларига тегишли. Қонунда бундай самолётга эга фуқаролар 2016 йилнинг 19 февралигача бўлган муддатда расман рўйхатдан ўтишлари лозим. 21 декабрдан кейин учувчисиз учадиган самолёт сотиб олган фуқаролар парвозни очиқ майдонда, аҳоли яшайдиган жойдан узоқда ўтказиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° пасмурно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84