my5
Sevimli

Туркияда кекса аёлга зўравонлик қилган ўзбекистонлик оқсоч қамоққа олинди

ДУНЁ 23.01.2021, 18:58
Туркияда кекса аёлга зўравонлик қилган ўзбекистонлик оқсоч қамоққа олинди

Истанбул шаҳрида, ўзбек миллатига мансуб аёл ўзи яшаган уйнинг эгаси бўлган кекса аёлга жисмоний зўравонлик кўрсатган ва жинсий мазмундаги сўзлар билан ҳақорат қилган. Бу ҳақда Туркиянинг расмий нашрлари маълум қилмоқда.

Ўзбек миллатига мансуб бўлган Раъно исмли бу аёл турк миллатига мансуб бўлган кекса аёлга қаровчи бўлиб ишлар эди. Кекса уй эгасининг дўсти томонидан уяли телефон камерасига ёзиб олинган кадрларда ўзбекистонлик тарбиячи  аёлга нисбатан ноўрин сўзларни айтган, унга турли ҳақоратларни айтгани тасвирланган.

Кампир эса қаровчига милицияга бораман ва шикоят қиламан ва оёғимдаги изларни кўрсатаман деганида, овозини чиқармасликни айтиб, пўписа қилган.

Видеода, кампирнинг дераза олдига келиб, "бу эрда мени уришяпти" деб ёрдам сўрагани ҳам акс этган.

Истанбул шаҳрида кекса аёлнинг уйида оқсочлик қилган ўзбекистонлик Раъно Р. уй бу видео тарқалиб кетгач, уй қамоғига олинган. Ватандошимиз ўзи қараб келган аёлга нисбатан куч ишлатишда айбланмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22