my5
Sevimli

"Олой" бозордаги тиллачининг дўконини ўмаришди(фото ва видео)

ЖИНОЯТ 23.01.2021, 22:41
"Олой" бозордаги тиллачининг дўконини ўмаришди(фото ва видео)

2021 йилнинг 17 январь куни соат 19:00 дан 18 январь куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахслар ўзагалар мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 40-уйда жойлашган заргарлик дўкони кириш эшиги ойнасини синдириб, дўкон ичига ғайриқонуний равишда кириб ушбу дўкон раҳбари 27 ёшли Саидолим Ш.,га тегишли қиймати жами 50.000.000 сўмлик турли  заргарлик кумуш ва сариқ металдан ишланган буюмларни олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ҳамда ҳодиса жойида ўрнатилган кузатув камераларининг таҳлили олиб борилганда юқорида кўрсатилган жиноятни Сурхондарёлик 21 ёшли Нозимбек Ш. ва 25 ёшли Аслиддин Н.,лар содир этганликлари аниқланган.

Жиноят иши доирасида 21 ёшли Нозимбек Ш. ва 25 ёшли Аслиддин Н.,дан  турли  заргарлик кумуш ва сариқ металдан ишланган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда фуқаро Нозимбек Ш. ва Аслиддин Н.,лар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° небольшая облачность
Валюта курси
10487.54
USD -12.49
12692.02
EUR 84.63
142.44
RUB 1.74