Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда ҳам аниқлангани, бу касаллик олдингисиданда оғир кечиши тўғрисидаги аудио тарқалди.
Тарқалган бу миш-мишларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков кун.узга берган интервюсида изоҳ берди.
“Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми қайд қилинмаган. Юқоридаги аудиода айтилган белгилар олдинги штаммга ҳам хос бўлиши мумкин. Янги штамм қайд қилинмагани туфайли эҳтиёт чораларини сусайтириш ярамайди. Биз ҳамон пандемия даврида яшаяпмиз.
Карантин чораларининг феврал ойида кучайтирилиши ҳақидаги гаплар ўринсиз. Бу борада фақат республика махсус комиссияси қарор чиқариши мумкин. Бундай қарор чиқарилганда эса расман эълон қилинади.
Ўзбекистонда ҳар куни турли ҳудудларда коронавирус аниқланмоқда. Шу жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг талабасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилгани рост. Aммо бу янги штамм эмас, умуман эпидемиологик вазият ҳам барқарор. Ўша факултет талабаларига маълум муддат жавоб берилгани эса стандарт амалиёт.
Такрор айтаман, касаллик бизга кириб келмабди, дея хотиржамликка берилиш, ҳимоя ва гигиена қоидаларини унутиш тўғри эмас. Эҳтиёт чоралари ҳамон амалда”, – деди Нурмат Отабеков Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
11.02.2021, 17:40
Сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини...07.02.2021, 13:49
Сенатнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида...01.02.2021, 16:26
АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келган янги штамми тўғрисидаги саволларга жавоб берди:“Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази...11.11.2020, 07:40
Россия пойтахти Москва шаҳри мэри Сергей Собянин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сонининг ортгани сабабли шаҳарда янги чеклов чоралари жорий этилишини дея маълум қилди.Москвадаги ОТМ ва...