Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Британияда Феликс лақабли мушук вокзал катта назоратчиси этиб тайинланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Буюк Британиянинг Йоркшир шаҳридаги Хаддерсфилд темир йўл станциясида беш йилдан бери сичқон овлаб келаётган Феликс лақабли ола мушук вокзал катта назоратчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Станция ходимларининг таъкидлашича, 2011 йилдан бери мушук нафақат сичқонларни тутган, балки вокзалнинг доимий йўловчилари орасидан дўстлар орттиришга ҳам муваффақ бўлган. Бу меҳнатлари учун Феликс мунтазам равишда сийлаб келинган. Эндиликда миннатдорчилик тариқасида TransPennine Express темир йўл компанияси мушук учун махсус нурқайтаргичли жилет тиктирда ва унга мушукнинг исми ёзилган бейжик тақиб қўйди.

Бундан ташқари, чиптасиз йўловчиларни тутиш учун ўрнатилган тўсиқлардан мушук бемалол кириб чиқиши учун махсус туйнук очиб қўйилди.

Мушук вокзалга 9 ойлик пайтида келган.

“У мен ишлаётганимда ёнимга келиб ўтириб олади. Унинг бу ҳаракати юзимда табассум уйғотади. Ўз ишлари билан шошиб кетаётган йўловчилар ҳам уни кўриб, беихтиёр кулиб қўяди. У оиламизнинг аъзосидек бўлиб кетган”, — дейди вокзал ходимларидан бири.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии