Ушбу лойиҳа Маданият ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари ўртасида имзоланган Меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.
Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган.
Бунда болаларни мунтазам мақом куйлари билан баҳраманд этиш режалаштирилган. Болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.