my5
Sevimli

Маҳмуд Муродов кечаги ғалаба учун қанча гонорар олди?

СПОРТ 25.01.2021, 10:55
Маҳмуд Муродов кечаги ғалаба учун қанча гонорар олди?

Хабарингиз бор, куни кеча ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов “UFC 257” турнирида америкалик Эндрю Санчесни уч раундга мўлжалланган жангнинг сўнгги дақиқаларида техник нокаутга учратди.

Турнир марказий жангида Дастин Порье собиқ чемпион Конор Макгрегорни енгди.

Ушбу турнир иштирокчилари ўтказган жанглари учун қанча пул ишлаб олганлари маълум бўлди, деб ёзмоқда УзА. 

Унга кўра, Маҳмуд Муродов жанги учун 14 минг, ғалабаси учун яна 14 минг, ҳомийлардан 3,5 минг ва "Кечанинг энг яхши чиқиши", деб эълон қилингани учун 50 минг, жами 81,5 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.

Конор Макгрегор эса мағлубиятига қарамасдан, 3.04 миллион АҚШ доллари ишлаб олди. Дастин Порье 830 минг АҚШ долларига эга бўлди.

Шарҳлар