my5

Британиялик эркак қувватланаётган iPhone`нинг портлаб кетиши оқибатида вафот этди

ДУНЁ 05.02.2016, 21:57
2950
Британиялик эркак қувватланаётган iPhone`нинг портлаб кетиши оқибатида вафот этди

Буюк Британиялик эркак тунда қувватлантиришга қўйган айфонининг портлаб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Вести” нашри  хабар бермоқда.

Мобил ускуна қизиб кетган ва ёна бошлаган. Касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган эркак яқинларини ёрдамга чақиришга ҳам улгурмай, тутундан бўғилиб вафот этган.

Маълумотларга кўра, 53 ёшли Марек Крюгер бош мия саратонига чалингани сабабли сўнгги икки-уч йил ичида ҳаракатсизланиб қолган эди. У ўз iPhone`ни ҳар доим қўл остида сақларди. Ускуна ёрдамида Крюгер интернет дўконлардан керакли нарсаларни харид қилар эди.  

Крюгернинг танаси 64 фоиз куйиб кетишига сабаб бўлган мазкур ҳодиса аслида ўтган йилнинг августь ойида содир бўлган эди. Ўлим ҳолати бўйича тергов-суриштирув ишлари  ҳозирга келиб, ўз ниҳоясига етди.

Экспретиза натижасида маълум бўлдики, айфон батареяси қизиб кетиши натижасида ёниб кетган. Гаджет Крюгернинг кўрпасига яқин жойда тургани учун олов тезда уйнинг катта қисмини қамраб олган.

Бу смартфонлар портлаши оқибатида юз берган биринчи ўлим ҳолати эмас. Кўпинча гаджетларнинг қизиб кетиши ёки қалбаки қувватлантирувчи ускунадан фойдаланиш оқибатида ток уриши каби ҳолатлар учраб туради.

 

 

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92