Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истамбул, Анталия ва Кападокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Айни пайтда ўзбекистонлик ОАВ ходимлари, хусусан, "darakchi.uz" муҳаррири ҳам афсанавий Истамбул шаҳрида бўлиб турибди.
Саёҳатимизнинг илк куни, албатта дунёнинг энг қайноқ нуқталаридан ҳисобланган Истамбул марказий кўчаларида бўлди. Асрлар мобайнида Истанбулда бир нечта маданият из қолдирган. Бугун уларнинг таъсирини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин, бунинг учун шунчаки, шаҳар кўчалари бўйлаб юриш кифоя. Султонаҳмет ва ХIХ асрдаги Eвропани эслатувчи оқланган Бейоглунинг муқаддас жойларидан тортиб, замонавий Нишанташи кварталигача, Кадикойдаги клублар ва Бешиктошнинг футболни севадиган кўчалари... Бу масканга келганларнинг ягона иқрори: Истанбул - бу шунчаки шаҳар эмас, балки бир нечта шаҳар, ёки шаҳарларнинг шаҳари.
Шаҳар кўчалари бўйлаб айланар экансиз, Сиз қизиқарли акциялар ва йирик чегирмалар асосида буюмлар сотиб олиш имконига эга бўласиз. Шунингдек Истанбулда ҳали кўриб улгурмаган тадбирлар иштирокчисига айланасиз. Савдо фестивали, тарихий мерос, бой маъданият, тансиқ таомлар, савдо ва битмас туганмас кўнгилхушликларни Истанбул шаҳри бир-бирига боғлайди. Ёруғ ва рангбаранг кўчалар, йирик савдо мажмуаларида, сиз ўзингизга ёққан нархларда барча нарсаларни топишингиз мумкин, хар хил сюрпризлар эса саёҳатнинг ажралмас қисми бўлиб қолади.











Шаҳарда озодалик ва тартиб мужассам. Одамлар билан гавжум марказий кўчаларда, мушук ва итларинг учраши ва уларнинг инсонлардан чўчимай юриши оддий ҳолат экан. Сиз уларга яқин боришингиз, бемалол уларни эркалатишингиз ёки бирор егулик билан меҳмон қилишингиз мумкин.





Истамбул марказий кўчалари бир вақтнинг ўзида ҳам ташриф буюрувчилар ва истеъмолчилар учун, ҳам енгил машиналар учун ҳам ҳаракат йўли ҳисобланади. Шунингдек, трамвайлар қатнови ҳам йўлга қўйилган. Бироқ, ҳеч қачон фуқароларни четга чиқишга ундайдиган қулоқни қоматга келтирувчи сигналлар, йўлдан ўтиб қолишга ҳаракат қилаётган фуқаролар ёки трамвай йўлини тўсиб қўйган бирор ҳолатга дуч келмайсиз. Гарчи, гавжум кўча бўлсада, ҳаммаси жуда чиройли ва тартибли.



Нега номи Истамбул?
Шаҳар номи билан боғлиқ ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган кўплаб ҳикоялар ва афсоналар мавжуд. Истанбул турли вақтларда Византия, Константинопол, Константине, Аситане (форсча Аситане - пойтахтларнинг пойтахти), Дўрилхилафе ва Дерсаадет (Дерсаадет - саодат, бахт эшиги) деб номланган.
Шундай маълумотлардан бири: юнонистонлик Мелики Тимошнинг исми Истанбул бўлган. Ўғли ҳукмронлигининг тўрт йилида шаҳар қурилишида ишлаган. Бироқ, унинг қурилишини Истанбулга келган Константин тугатади ва шаҳарни ўз номи билан чақиради. Х аср китобида шаҳар Истинболин деб номланган.
Истамбулда қурилган 7 та тепалик туфайли уни муҳташам Босфор орқали Осиё ва Европа қисмларига ажратган ва Олтин Ҳорн кўрфази туфайли шаҳар ноёб бўлиб келган ва ноёб бўлиб қолаверади.


Биз эса Истамбулдаги энг диққатга сазовор масканлар ва қадимий обидалар бўйлаб саёҳатимизни давом эттирамиз.
Фарида Эгамбердиева, Туркия-Истамбул






