АсосийDunyo

Ҳиндистонда TikTok мангуга блокланди

'Ҳиндистонда TikTok мангуга блокланди'ning rasmi

Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар ичида TikTok ижтимоий тармоғи ҳам бор. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг " Economic Times" нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистон Aхборот технология вазирлиги (MeitY) Хитой дастурлари хавфсизлиги агентлик талабларига жавоб бермаслиги ҳақида ўтган ҳафта хабар берган эди. Натижада мамлакат ҳукумати 59 та Хитой дастурини доимий равишда блоклади.

Ҳиндистонда 2020 йилнинг 2 сентябрь куни ҳам 118 дан ортиқ онлайн платформа ва дастурлар блокланган эди. Ушбу дастурлар орасида онлайн савдо дўкони AliExpress ҳам бор эди.

Шунингдек, Хитойнинг машҳур дастурлари саналган PUBG Mobile, Snack Video, Cam Card, WeWorkChina ва WeDate дастурлари ҳам ҳиндистонликлар учун ҳукумат томонидан ёпилган платформалардир.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар