my5

Испанияда илк маротаба ҳомиладор аёл Зика вирусини юқтирди

ДУНЁ 06.02.2016, 20:18
2008
Испанияда илк маротаба ҳомиладор аёл Зика вирусини юқтирди

Испанияда яқинда Колумбиядан қайтган ҳомиладор аёлнинг Зика вирусини юқтириб олган аниқланди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар бермоқда.

Бу вирус асосан пашша чаққанда юқади. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур йилнинг 1 февралига қадар Жанубий ва Шимолий Америкада фавқулодда вазият юзага келиб, Зика вируси тарқалганини тан олди. 2015 йилнинг ноябрь ойида Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги агар ҳомиладор аёл бу вирусни юқтирадиган бўлса, она қорнидаги бола микроцефалияга, яъни бош чаноғининг кичрайиши ҳодисасига учраши, натижада бола ақлан заиф, кўриш ва эшитиш аъзоларидаги камчиликлар билан туғилиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84