Тайван жанубида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Шунингдек, юздан ортиқ киши бедарак йўқолган. 170 дан ортиқ жабрланганлар Тайнань шаҳрида жойлашган “Олтин аждаҳо” номли 17 қаватли турар жой қолдиқлари остидан топилган.
Аввалроқ 17 кишининг ҳалок бўлгани айтилган эди.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳозирда 17 қаватли уйнинг зилзила оқибатида ағдарилиб кетиши сабабларини ўрганмоқда. Аммо бу турар-жойнинг сифатсиз хом ашёдан барпо этилгани оқибатида юз берган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тайван шаҳрида 6 февраль, шана куни тонгда 6,4 магнитудали зилзила юз берган эди.