АсосийJamiyat

Фарғонада “Мурувват” уйининг янги биноси фойдаланишга топширилди

'Фарғонада “Мурувват” уйининг янги биноси фойдаланишга топширилди'ning rasmi

Қўқон шаҳрида “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Aхборот хизмати хабар берди.

Қўқондаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи биноси 2000 йилдан буён капитал реконструкция ишлари амалга оширилмагани сабабли анча таъмирталаб аҳволга келиб қолганди.

Янги қуриб фойдаланишга топширилган икки қаватли, 80 ўринга мўлжалланган мазкур бинони бунёд этиш учун  4 миллиард  50 миллион сўм маблағ сарф этилди. Бинога янги мебел жиҳозлари ҳам олиб келинди.

Шунингдек, 2020 йилга мўлжалланган маблағ ҳисобидан 33 ўринли реабилитация бўлими биносига қўшимча 20 ўринли бино қурилиб, жами 53 ўринга мослаштирилди.  

Айни патйда 120 ўринли маданий тадбирлар ва йиғилишлар ўтказиш зали, кирхона биносини куриш ишлари бошланган. Бундан ташқари, жорий йил охиригача мурувват уйининг мавжуд 3 қаватли биносини капитал таъмирлаш, ёзги дам олиш айвончаси қуриш, канализация тармоғини тўлиқ янгилаш, замонавий иситиш қозонхоналари ўрнатиш, муассаса ҳудудини асфальт қилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Мурувват уйининг янги биносининг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий ижтимоий хизматлар агентлиги директори А. Инаков, Қўқон шаҳар ҳокими М. Усмонов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар янги бинони қуришда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

    Бошқа янгиликлар