АсосийJamiyat

Ўзбекистон ТИВ Чет эллик журналистдан бўлиб ўтган ҳодиса учун узр сўради

'Ўзбекистон ТИВ Чет эллик журналистдан бўлиб ўтган ҳодиса учун узр сўради'ning rasmi

Ўзбекистонда ишлаш учун аккредитация берилмаган ва Ташқи ишлар вазирлиги ходими унга шилқимлик қилганини таъкидлаган полшалик журналист Агнешка Пикулиска ҳақида хабар берилган эди. ТИВ матбуот хизмати ушбу масала юзасидан муносабат билдирди.

Хорижий журналист Агнешка Пикулицканинг шикояти бизда жуда жиддий хавотир уйғотди ва албатта, бу холатга аниқлик киритган холда уни синчковлик билан ўрганиш керак деб ҳисоблаймиз. Биз Агнешка билан эртагаёқ кўришган холда вазиятни муҳокама қилишга тайёрмиз.

Бугун биз Агнешка Пикулицка билан конструктив учрашув ўтказдик. Учрашув давомида унинг Ўзбекистондаги фаолияти юзасидан рўй берган вазиятни атрофлича муҳокама қилдик. Умид қиламизки, яқин вақтларда нохуш воқеа бартараф этилади ва тегишли қарор қабул қилинади.  

Ўз навбатида, Фонд маҳаллий ва хорижий журналистлар, жумладан Агнешка Пикулицка фаолиятини фаол қўллаб-қувватлашга тайёр. Агнешка Пикулицканинг профессионал ва академик салоҳияти ҳурматга лойиқ ва у билан кейинчалик ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Агниешка Пикулитска-Вилчевска билан боғлиқ ҳодиса юзасидан изоҳ берди

2021 йилнинг 2 февраль куни ТИВда вазирлик матбуот котиби А. Ходжиметов ва илгари ТИВ ҳузурида «Al-Jazeera» телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агнешка Пикулитска-Вилчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида унинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди.

Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди.

Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилди.

Пикулицка-Вилчевска журналистик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни 2021 йил 3 февраль куни якунланади.

    Бошқа янгиликлар