Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси — Мирзо Улуғбек Aбдусаломовнинг ваколати тугатилмоқда.
68 ёшли Мирзо-Улуғбек Aбдусаломов 2005 йил 7 майдан буён МСКни бошқариб келади. У бундан аввал узоқ йиллар Олий хўжалик суди раиси ва Конституциявий суд раиси бўлган.
Шунингдек, МСКнинг яна 6 аъзосининг ваколати тугатилмоқда. Бу масала Қонунчилик палатасида кўрилди.
Маълум қилинишича, Қонунчилик палатасида Марказий сайлов комиссиясининг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилиши масаласи кўриб чиқилган:
- Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси
- Жанабай Садиков, ҳуқуқшунос;
- Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири;
- Муҳайё Жўраева, «Ҳунарманд» уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;
- Эсанбой Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси;
- Эркин Хўжақулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси;
- Жалил Норов (марҳум).
Шунингдек, Қонунчилик палатаси 8 нафар янги аъзолар номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади:
- Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
- Зайниддин Низамхўжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари
- Александр Фармонов, «Ўзэлектроаппарат» АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
- Муяссар Қодирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
- ▫️Баҳром Қўчқоров, Адлия вазири ўринбосари;
- Шуҳрат Жўраев, пенсияда;
- Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
- Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.
Маълумот учун, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 1952 йилда туғилган, Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.






