АсосийJamiyat

2021 йилги давлат дастури қабул қилинди

'2021 йилги давлат дастури қабул қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Мазкур давлат дастури лойиҳаси жорий йилнинг 18 – 28 январь кунлари 2021.strategy.uz, jamoatchilik.uz ва regulation.gov.uz веб-порталлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ва кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.

Муҳокамалар доирасида фармон лойиҳаси маҳаллий оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларда 700 га яқин, телерадиоканалларда қарийб 400 та чиқиш ва эшиттиришлар эфирга узатилди.

Натижада, лойиҳа бўйича 4 мингга яқин таклифлар келиб тушди. Хусусан давлат бошқаруви йўналиши бўйича – 1 239 та, суд-ҳуқуқ йўналишида – 479 та, иқтисодиёт соҳасида – 901 та, ижтимоий соҳада – 1018 та, ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналишида– 146 та.

Таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, лойиҳага жами 50 га яқин концептуал ҳамда 100 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
2021 йилга мўлжалланган Давлат дастурида режалаштирилаётган тадбирларни молиялаштиришга умумий қиймати 29 492,7 млрд. сўм ҳамда 2 600,4 млн. АҚШ доллари ва 57,5 млн. евро миқдоридаги маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Давлат дастури жами 274 та банддан иборат бўлиб, биринчи – давлат бошқаруви йўналиши бўйича – 20 та, иккинчи – суд-ҳуқуқ йўналиши бўйича – 18 та, учинчи – иқтисодиёт йўналиши бўйича 113 та, тўртинчи – ижтимоий соҳа йўналиши бўйича 93 та, бешинчи – ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналиши бўйича 30 та банддан иборат вазифалар белгилаб олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар