АсосийJamiyat

Azon.uz сайтига босим бўлаётгани айтилди. АОКА муносабат билдирди

'Azon.uz сайтига босим бўлаётгани айтилди. АОКА муносабат билдирди'ning rasmi

Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев томонидан таҳририятга босим ва таҳдид бўлаётганини ва ишдан бўшашга қарор қилганини маълум қилди. Бу ҳолат жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шунга кўра, АОКА расмий муносабат билан чиқди:

"Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва ошкоралик сиёсатида давлат идоралари ва журналистлар ўртасидаги баҳсли масалалар имкон қадар ўзаро келишув, агарда бунинг иложи топилмаса ҳуқуқий меъёрлардаги тартиблар асосида ҳал этилиши мақсадга мувофиқдир. Хусусан, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда низоли ҳолатлар юзага келганда ҳам масаланинг ечими суд орқали ҳал этилиши белгиланган.

Агентлик доимгидек давлат органлари ва оммавий ахборот воситаларини қонунчиликда кўрсатиб ўтилган қоидалар ҳамда ўрнатилган талабларни ҳурмат қилган ҳолда ўзаро муносабатларга киришишга чақиради. Шунингдек, давлат идораларини журналистларга нисбатан босим ўтказмаслик, таҳририят ходимларини эса журналистлик одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишини сўрайди", - дейилади расмий муносабатда. 

 

    Бошқа янгиликлар