АсосийЖАМИЯТ

Мунозараларга сабаб бўлаётган пойтахтда барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси юзасидан баёнот берилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқл...

'Мунозараларга сабаб бўлаётган пойтахтда барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси юзасидан баёнот берилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган. Ушбу танлов кўпчилик томонидан қизғин мунозараларга сабаб бўлаётган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати   ҳолат юзасидан баёнот берди.

 « - Майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолган ҳамда ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда юртимиз тарихи, мустақиллик йилларидаги ютуқларимиз, миллий ўзига хослигимизни намоён этувчи мажмуани барпо этиш танлов шартларида алоҳида кўрсатиб ўтилган.  

Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Истиқлол» мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мажмуа лойиҳасининг фотосурати қурилиш учун асос эмас. Танлов эълон қилинишининг сабаби ҳам кенг жамоатчилик учун лойиҳаларни очиқлик асосида муҳокама қилишга шароит яратиб беришдан иборат.

Танлов ҳайъати томонидан ижодкорларнинг лойиҳаларидаги биринчи навбатда майдондаги барча дарахтларни сақлаган, инсонлар учун обод муҳит ва қулай шароит яратишга қаратилган таклифлари қабул қилинади», дейилади баёнотда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 15:47

    Мирзиёев ва Штайнмайер Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди

    Германиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми 2025 йилда 2 миллиард долларга етгани таъкидланди.

    'Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 14:44

    Қирғизистонда TikTok блокдан чиқарилиши мумкин

    Шикмаматов Google компанияси билан ҳамкорликни кучайтириш ва Қирғизистонни халқаро майдонда фаол тарғиб қилиш орқали мамлакат фойдаланувчилари учун YouTube монетизациясини ишга тушириш мумкинлигини қайд этди.

    'Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 09:37

    Мирзиёев Хитой билан технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш орқали энергия ишлаб чиқариш, дата-марказлар ташкил этиш ва бошқа замонавий технологик ечимларни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилди.

    'Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 05:48

    Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги ошхонада ёнғин чиқди

    Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    'Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 17.06.2026 03:52

    Фарғонада қаровсиз бинода ёнғин чиқиб, икки киши ҳалок бўлди

    Хабар асосида ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган.

    'Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 16.06.2026 17:26

    Давлат хизматчилари коррупциянинг оқибатини кўрсин деб қамоқхоналарга олиб борилади

    Бунга ўхшаш амалиёт Қозоғистонда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 2024 йилда мамлакат амалдорларини тергов изоляторлари ва қамоқхоналарга экскурсияга олиб бориш режалаштирилгани хабар қилинган эди.