АсосийJamiyat

“Мен ундан розиман” — Президент Шуҳрат Ғаниевдаги ҳурматга сазовор жиҳатларни айтди

'“Мен ундан розиман” — Президент Шуҳрат Ғаниевдаги ҳурматга сазовор жиҳатларни айтди'ning rasmi

Айни пайтда Фарғона вилояти ҳокимлигида вилоят халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтяпти. Сессияга давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти, дея хабар қилади “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. Сессия аввалида Президент Фарғона вилоятининг одинги ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида фикр билдирди.

“Ғаниевнинг битта энг катта фазилати бор, у ҳалол одам. Ўзини юз фоиз ишга бағишлаган. Ман ундан розиман. Ҳоким ҳаммагаям ёқса, тартиб-интизом бўлмайди. Оғир синовли йилларда Ғаниев ўзини кўрсатди. Шунинг учун уни Республикага энг оғир йўналиш - қишлоқ хўжалиги соҳасига масъулиятли лавозимга тайинладим”, - деди Президент.

Шунингдек, давлат раҳбари Шуҳрат Ғаниевнинг Республикага “пойқадами ёқиб”, республика қишлоқ хўжалиги ривожидаги ишларига муваффақият тилади.

    Бошқа янгиликлар