АсосийJamiyat

Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозаров вилоят ҳокими лавозимига тайинланди

'Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозаров вилоят ҳокими лавозимига тайинланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган вилоят халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунгача Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Хайрулло Бозаров шу лавозимга тайинланди, дея хабар қилади “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Тайинлов олдидан давлат раҳбари Кенгаш депутатларининг Хайрулло Бозаров ҳақидаги фикрларини сўради. Сўзга чиққан депутатлар илиқ фикрларни билдиришди ва бир овоздан Хайрулло Бозаров вилоят ҳокими лавозимига сайланди. 

Вазифасини бажарувчи билан ҳоким ўртасида катта фарқ бор. Шунинг учун Фарғона вилояти ҳокими лавозимига Ғаниевдан кейин кимни қўйишни узоқ ўйладим. Шу лавозимга лойиқ одам Фарғонада борми, деган савол мени қийнади. Албатта йўқ! Шунинг учун туманларда ишлаган, халқпарвар, ватанпарвар, “ғўддаймаган”, лойиқ одамни қўйишим керак эди. Мен Бозоровни 5 йилмас,10 йилмас,  15 йилдан бери биламан. У халқпарвар, ғўдаймаган. Шунча йил ишлаб ўзгармади,  эндиям ўзгармайди. Мана вилоятда 4 ой ишлаб кўрди,синовинглардан ўтди.  Муаммони елкасина олишни билади. Кеча менга 50 та масала қўйди. Ҳар сафар изланишда. Мен ичимда хурсанд бўлдим, лекинбилдирмадим. Чунки, раҳбармуаммони қўйганда ўзи учунмас,  шу халқ манфаати учун сўрайди. Бирорта гапига йўқ деганим йўқ.  Албатта,лойиҳалар учун пул,  маблағ керак. Пул топиш қийин. Аммо,  топиб берамиз.  Вилоятда марра катта,  унга эришиши шарт”, - деди Президент.

    Бошқа янгиликлар