Бироз аввал Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган Фарғона вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Хайрулло Бозаровнинг вилоят ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Сессияда давлат раҳбари вилоят ва туман бошқарувида ҳам муҳим ўзгаришларни амалга оширяпти, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Секторлар ишини тизимли ташкил этмагани ва хизмат вазифасини етарли даражада бажармагани учун, қуйидаги сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди:
- Қува туманининг 4 та сектор раҳбари: ҳоким – Равшан Қурбанов, прокурор – Бахтиёр Вахобов, Ички ишлар бўлими бошлиғи – Элёр Хайдаматов, солиқ инспекцияси бошлиғи - Носир Мақсудов.
- Ўзбекистон тумани 2 та сектор раҳбари: ҳоким – Қаҳрамон Жўраев, прокурор – Мирвохид Отабоев.
Ёзёвон тумани 1-сектор раҳбари ҳоким – Йўлчибой Бойигитов.
“Бундан буён 4 та сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг 7 та ўринбосарлари “маҳаллабай” ишлаб, аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга шахсан масъул ва жавобгар. Ўз ишини уддалай олмаган раҳбарга нисбатан жиддий хулоса қилинади ва бугунгидай лавозимидан озод этилади”, - деди Президент.






