my5
Sevimli

Озодбек Назарбеков: "Фарғона тонг отгунча», "Тановор", "Мустаҳзод"ларни куйлайдиган ёшлар керак

МАДАНИЯТ 06.02.2021, 16:38
Теглар: Озодбек Назарбеков, Мақом
Озодбек Назарбеков: "Фарғона тонг отгунча», "Тановор", "Мустаҳзод"ларни куйлайдиган ёшлар керак

Фарғонада ташкил этилган мақом мактаби миллий қадриятларимизга ҳамоҳанг ушбу санъат турини изчил давом эттирувчи янги авлодни тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу йил умумтаълим мактабларининг 5,6-синфларини тамомлаган ўғил-қизлар мақом хонандалиги ва созандалиги йўналишларига танлов асосида ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўз саҳифасида гапирди

“Ўзбекистон булбули Таваккал Қодиров, Расул қори Мамадалиев, Муроджон Аҳмедов каби буюк устозларимиз бетакрор қўшиқлари билан Фарғона мақом мактаби анъаналарини замонавий мезонлар асосида ривожланишига катта ҳисса қўшган эдилар.

Ихтисослашган мақом мактабининг янги ўқув биноси, ошхона ва 150 ўринли ётоқхона қурилиши давом этаётган санъат кошонасида «Ўзбек миллий мақом санъати маркази» ҳамда мақом ансамбли ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Фарғонага сафаримиз давомида мазкур муассаса учун яратилган шарт шароитлар, бинонинг қурилишидаги муаммолар ва камчиликларни масъуллар билан муҳокама қилдик.

Мақом мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар учун барча шароитларни муҳайё этиш лозимлигини таъкидлаб, бу даргоҳ ҳали кўплаб "Фарғона тонг отгунча», "Тановор", "Мустаҳзод"ларни куйлайдиган иқтидорли ёшларни тарбиялашига умид билдирдик”,–дейди Маданият вазири.

Шарҳлар

Ўзбекистонда Мақом мактаб-интернатлари ташкил этилади

22.11.2019, 19:38

 “Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар ташкил этилади:*Тошкент шаҳрида Республика мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат;*Фарғона...
Санъаткорлар иштирокида "Бобурхонлик" лойиҳаси тайёрланди (фото+видео)

13.02.2019, 22:47

Озодбек Назарбеков ташаббуси билан санъаткорлар иштирокида "Бобурхонлик" лойиҳаси тайёрланди."Буюк аждодларимиз шаксиз фаҳримиздир, уларга муносиб бöлиш олий бурчимиз!", - деб изоҳ қолдирди Озодбек Назарбеков instagram‘даги саҳифасида.Заҳириддин...
Озодбек Назарбеков: “Биринчи Президентимиздан эшитган саволим бир умр ёдимда қолади...”

08.06.2018, 10:01

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан илк учрашув ва суҳбати ҳақида гапирди... Озодбек Назарбеков: — Бундан ўн йил муқаддам...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62