"Блогер, фаол фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш мақсадидаги суд мажлиси ЁПИҚ ўтказилган ва ҳеч бир иккиланишсиз жамоатчилик фаолига нисбатан суд томонидан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган," - дейди Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаев.
" - Яшасин Сурхондарёнинг қонунбузар ҳокими, прокурори, ИИБси ва суди! Бу дунё қайтар дунё...
Бош прокуратурадан сунъий уюштирилаётган жиноят ишининг барча иштирокчиларига нисбатан очиқ ошкора, жамоатчиликни хабардор қилган ҳолда холис текширув ўтказилишини талаб қиламиз!", дейди депутат ўз постида.
Маълум қилинишича, блогер Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовни танқид қилган. Блогер бозорда видеога олаётган пайтда бозор маъмуриятидагилар томонидан телефони синдирилган ва шу телефони учун янгисини беришгани учун унга товламачилик айби қўйилган.