Жорий йилнинг 8-февраль куни эрталаб соат 06:50 атрофида, "18-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, давлат рақами 01 051 JFA бўлган, 46-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "MAN" русумли автобус, Тўқимачи кўчаси бўйлаб Бешқайрағоч томонга ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида, Кўкча Дарвоза кўчаси бўйлаб Тошкент Халқа Автомобил Йўли томонга харакатланиб келаётган "18-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, давлат рақами 01 057 RCA бўлган, 134-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "ИСУЗУ" русумли, автобус билан Учтепа тумани, Кўкча Дарвоза-Тўқимачи кўчалари кесишган чорраҳада йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда "Тошшаҳартрнасхизмат" АЖ тезкор маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар "MAN" русумли автобус йўловчиси енгил тан жароxати олган, шундан сўнг дарҳол жабрланган йўловчи шифохонага етказилиб, ҳозирда, тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.






