«Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди.
Фармонга биноан, бир ой муддатда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида қуйидаги авиарейслар йўлга қўйилади:
➖ Фарғона–Урганч–Фарғона;
➖ Термиз–Урганч–Термиз;
➖ Қарши–Урганч–Қарши.
Андижон–Хива–Андижон темир йўл қатнови сони оширилади.
2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича доимий темир йўл қатнови йўлга қўйилади:
➖ Термиз–Қарши–Хива;
➖ Хива–Урганч–Нукус;
➖ Термиз–Қарши–Самарқанд.
Аввалроқ, ушбу Фармон билан байрамлар арафасида дам олиш кунлари 3 кун этиб белгилангани ва айрим давлат фуқаролари учун 10 кун муддатга визасиз режим жорий этилгани хабар қилинган эди.