Куни кеча ижтимоий тармоқларда Бўка туманида "Спарк" автомобили уриб юборган қизалоқнинг онаси ушбу ҳолатга ҳеч ким эътибор қаратмаётганини айтиб, видеомурожаат йўллади.
Ҳолатга ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 февраль куни соат 18:00 ларда, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Ғ.Э. 🚘"Спарк" русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чапдан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда, 2012 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар вояга етмаган фарзандларига автомобиль йўлида ёлғиз ҳаракатланишга рухсат бермасликларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз, дейилади Бош бошқарма Ахборот хизмати хабарида.
13.02.2021, 15:00
Ижтимоий тармоқларда “Фарғонада дамасчилар ва таксичилар уришиб кетди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалган эди. Шундан сўнг мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга...13.02.2021, 14:40
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида...10.02.2021, 12:07
7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди,...22.01.2021, 22:00
Сал аввал санъатни тарк этган Жаҳонгир Отажоновнинг ижтимоий тармоқларда навбатдаги шов-шувли видеоси тарқалди. Унда собиқ хонанда, Ўзбекистон президентидан уни республиканинг бирор ҳудудига ҳоким этиб тайинлашини сўраган."Эшитишимча,...