Бристолда топилган вирус штамми "хавотирга солувчи" деб ҳисобланмоқда. Корона.инфо каналида маълумот берилишича, у ҳам анча юқумли, аммо мутация унга иммунитетга қарши курашиш имконини беради. Бу эса вирус қайсидир даражада вакцинага ҳам қаршилик кўрсатиши мумкинлигини билдиради.
Ливерпулда аниқланган иккинчи вариант эса "ўрганилиш босқичида" эканлиги айтилмоқда. Аммо аниқланган ҳар икки вариантнинг хусусияти Жанубий Африка штамми билан ўхшаш эканлиги айтилди, дейилади хабарда.






