АсосийDunyo

ЖССТ коронавируснинг эмлаш таъсир этмайдиган штаммларига тайёр туришни маълум қилди

'ЖССТ коронавируснинг эмлаш таъсир этмайдиган штаммларига тайёр туришни маълум қилди'ning rasmi

Эмлашларга нисбатан сезгир бўлмаган коронавирус штаммларининг пайдо бўлишига тайёр бўлишингиз керак, деди ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович.

Унинг таъкидлашича, эмлаш Британиянинг коронавирус штаммига таъсир қилади, аммо бошқа штаммларда ўзгаришлар мавжуд. Шу сабабли, энди олимлар вакциналар самарали бўлишини ёки бўлмаслигини аниқлайдилар. 

"Ишлаб чиқувчилар буни ҳам кузатмоқдалар ва нейтраллаштирувчи антикорларнинг (эмлашдан кейин пайдо бўладиган) янги штаммларга таъсир қилиш-қилмаслигини таҳлил қилишмоқда", деди Вуйнович РБC телеканалига берган интервюсида.

ЖССТ вакили эҳтиёт бўлишни сўрайди, чунки вирус мутацияга учрайди ва у исталган вақтда оқсилни ўзгартириши мумкин. Яъни, вакциналар оқсилга таъсир қилади. 

 

    Бошқа янгиликлар