АсосийIqtisodiyot

Сирдарёда МИБ томонидан банк фойдасига 2,8 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

'Сирдарёда МИБ томонидан банк фойдасига 2,8 млрд сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими ижро иши юритувига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 10.11.2020 йилдаги қарздор “Файз”  МЧЖдан ундирувчи АИТБ “Ипак йўли”  фойдасига  жами 2.833.951.575 сўмлик кредит карздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган.  

Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “Файз” МЧЖдан ундирувчи АИТБ “Ипак йўли”  фойдасига  жами 2.833.951.575 сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар