Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг биринчи хос соқчилари бошлиғи бўлган 77 ёшли Жаҳонгир Абиров хотиралари билан бўлишди.
— Ислом Абдуғаниевични иккита сўз билан таърифлаб бўлмайди. Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Биринчи президент бўлиши – Ўзбек халқининг ютуғи. Нима учун? У жуда доно, ақлли одам эди. Талабчан ва ўта меҳнатсевар. У кечгача халқ учун ишларди. У ўзининг меҳнати ва сиёсати билан халқаро миқёсда ҳурмат қозонди. Шахсан Путин уни ҳурмат қилган. Путинни биласиз, у халқаро миқёсда қандай обрўга эга. Айтмоқчиманки, Путин Каримовдан кўп нарсаларни ўрганган. У бундан уялмаган, дейди Каримовнинг хос соқчилари бошлиғи.