Хабарингиз бор, шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Олий Мажлис Сенати Матбуот хизматининг маълум қилишича, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига сўров юборилган ва назоратга олинган.
" - Тез орада сўров натижалари, хусусан, ушбу ҳолатга қонуний чора кўрилиши ҳақида батафсил маълумот берилади", дейилади Матбуот хизмати хабарида.