my5
Sevimli

Фарғонада аёлнинг уяли телефон аппарати ва пулларини тортиб олган "шоввоз" қўлга олинди

ЖИНОЯТ 18.02.2021, 17:48
Теглар: Фарғона, ИИБ
Фарғонада аёлнинг уяли телефон аппарати ва пулларини тортиб олган "шоввоз" қўлга олинди

2021 йилнинг 08 февраль куни З.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 31 январь куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида олдига келиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб нархи 1.000.000 сўмлик “МТС smart 4G” русумли уяли телефон аппарати ва 100.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.Н. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Шарҳлар

Фарғонада “Lasetti-2” ва “Matiz” автомашиналари тўқнашуви оқибатида икки нафар аёл вафот этди

25.02.2021, 18:10

2021 йил 23 февраль куни фуқаро Қ.Ш. “Lasetti-2” автомашинасини Водил-Фарғона автомобил йўлининг 7 км.да бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.И. бошқарувидаги “Matiz”...
Самарқандда қотиллик ва босқинчилик жиноятини содир этган каттақўрғонлик эркак қидирилмоқда

19.02.2021, 16:37

1983 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Эргашев Икром Эшназарович қидирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.Хабарда айтилишича, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўрсатилаган қотиллик,...
Навоийда 3-фарзандига ҳомиладор аёл пул тўла сейфни ўмарди (видео)

17.02.2021, 16:49

Навоий вилояти Кармана туманида икки нафар қизалоқнинг онаси, 3-фарзандига хомиладор аёл ўзи ишлаган хонадоннинг меҳмонхонасига кириб сейфда турган 69 млн 300 минг сўмни ўғирлаб кетди....
Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

15.02.2021, 17:25

2021 йилнинг 11 февраль куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани худудидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чорбоғ” автомобиль йўлида хизмат олиб борган вилоят ИИББ ЙҲХБ ходими М.Туропов соат 11:20ларда,...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22