my5
Sevimli

Энди асфальт йўллар сифатини депутатлар баҳолайди – Президент топшириғи

СИЁСАТ 19.02.2021, 00:29
Энди асфальт йўллар сифатини депутатлар баҳолайди – Президент топшириғи

Давлат раҳбари Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасига ташрифи давомида автомобил йўлларини тартибга солиш бўйича мутасаддиларнинг таклифини ҳам тинглади, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевнинг таклиф беришича, йўл қурилиши бўйича баъзи солиқ ва божхона тўловларига имтиёзлар бериш билан йўлларни асфальтлаш арзонлашиши мумкин. Бу билан давлат бюджетига 60 миллион доллар камроқ “кирим” бўлади. Эвазига йўлларнинг аҳволи яхшиланиши мумкинлигига урғу берилди.

ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА ЯНГИ ТАРТИБ

Бунга жавобан Президент Шавкат Мирзиёев йўл қурилишида парламент назоратини кучайтириш кераклигини айтди. Президент топшириғига кўра, ҳар бир йўл учун алоҳида қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилиб, маҳаллий депутатлар Кенгашида тасдиқланиши керак бўлади. Ундан кейин депутатлар қурилган йўлнинг сифатидан қониқса, объект қабул қилинади ва бажарилган ишлар учун пул ажратилади.

Бўлмаса сизлар менга “бажарамиз” дейсизлар, одамларинг эса ўз билганича иш қилишмоқда. Энди ҳеч ким бу тарзда ишламайди. Парламент назорати бўлади. Агар ушбу ҳудудда яшовчи халқ вакиллари ишдан мамнун бўлса, тўлов бўлади. Шундагина адолатли бўлади”, - деди давлат раҳбари.

“ХОЗИРЧА ЙЎЛ НАЗОРАТСИЗ”

Шунингдек, Президент йўлларга асфальт ётқизишда ким масъул, қанча маблағ кетади, бу ишларни ким назорат қилади – барчаси бўйича аниқ ва режали ҳисобот қилишини айтиб, Абдураҳмон Абдувалиевга топшириқ берди.

Менга Наманган харитасини қилиб берасизлар – қайси йўлга ким жавоб беради... Ҳар бир йўлнинг тагидаги пули айтилиши керак. Шунга қараб маблағ ажратилади. Хозирча йўл назоратсиз. Кўча, масъул, жавобгар, уларнинг пули, йўли, назоратчисини аниқлаб, менга улар ҳақида айтасизлар”, - деди Президент.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° дымка
Валюта курси
10500.03
USD -17.09
12607.39
EUR -54.17
140.70
RUB -1.15