АсосийJamiyat

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

'Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради'ning rasmi

Айни пайтда Наманган вилоят ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Сессияда Президент мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши қарши эмлаш учун вакцина масаласига ҳам тўхталиб ўтди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.  

“Менга Алишер Усмонов “Мен Наманганни яхши кўраман. Ўзбекистонга Россиядан олиб келинадиган бир миллион “Спутник” вакцинасининг беш юз мингтасини пулини ўзим бераман. Шундан илк 50 мингтасини Наманган вилоятига берсак, деб сўради”, - деди Президент, - “Энг фойдаси тегадиган вакцинани олиб келамиз. Ҳамма ўз фикрини айтсин. Мен учун энг катта масала – халқнинг саломатлиги. Кимдир, Хитой, кимдир Америка вакцинасини мақтайди. Қайси синов маъқул бўлса, пулидан қатъий назар, етказиб олиб келамиз”.

 

    Бошқа янгиликлар