АсосийJamiyat

Наманган шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги бугун Президентнинг кўрадиганларига боғлиқ

'Наманган шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги бугун Президентнинг кўрадиганларига боғлиқ'ning rasmi

Айни пайтда Наманган вилоят ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. 

Сессияда Президент йиғилишдан сўнг шаҳар айланишини маълум қилди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.  

“Йиғилиш тугагандан сўнг шаҳарни айланаман. Шундай чиқаману, исталган маҳаллага кираман. Мен билмайман қаерга боришимни. Бу ташрифга кўп нарса боғлиқ. Шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги бугун кўрадиганларимга боғлиқ. Агар ишлар яхши йўлга қўйилмаган бўлса, ҳоким ҳам, прокурор ҳам, солиқ ва ИИВ бошлиғи ҳам ишдан кетади.

Улар шунчаки ишдан олинмайди, балки қонун олдида жавоб беради”, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар