my5
Sevimli

Баҳромжон Газиев Марказий Осиё минтақавий гуруҳига раҳбар бўлди

СПОРТ 19.02.2021, 19:16
Баҳромжон Газиев Марказий Осиё минтақавий гуруҳига раҳбар бўлди

Баҳромжон Газиев Марказий Осиё минтақавий гуруҳи раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар қилди.

Евросиё от спорти ассоциацияси 2020 йил 13 ноябрда Халқаро от спорти федерацияси (FEI) Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган III минтақавий гуруҳи йиғилишидан сўнг ташкил этилган. Евросиё ассоциациясини ташкил қилишнинг асосий мақсади минтақада от спортини ривожлантириш, унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилишдир. Ассоциация халқаро мақомга эга ва Олимпия Хартиясига, шунингдек FEI қоидалари ва позицияларига мувофиқ ассоциацияга аъзо мамлакатлар орасида Евросиё ўйинлари, чемпионатлари ва бошқа мусобақаларни ташкил этиб боради.

Россия от спорти федерацияси президенти лавозимини эгаллаган Марина Сечина Евросиё от спорти уюшмаси президенти этиб сайланган. Ҳозирда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Баҳромжон Газиев ассоциация вице-президенти, Марказий Осиё минтақавий гуруҳи раҳбари этиб сайланди.

Баҳромжон Газиев ушбу лавозимга сайланар экан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияда Миллатлар кубогининг бир неча босқичларини ўтказиш Евросиё от спорти уюшмасининг 2021 йилги режалари қаторига киради. Финал босқичига FEI таснифи бўйича 4* тоифаси берилган ва у август ойининг бошида «Ивановское» от спорти клубида бўлиб ўтади. Ушбу тўртта мусобақа натижаларига кўра, III минтақавий гуруҳ мамлакатлари жамоалари октябрь ойининг бошларида Барселонада бўлиб ўтадиган Миллатлар кубоги жаҳон миқёсдаги финалига йўлланма учун курашадилар. Халқаро от спорти федерацияси ушбу мусобақага катта аҳамият қаратмоқда. Унинг соврин жамғармаси минимал бўлади, аммо ғолиблар халқаро рейтингдаги очколар сони эълон қилинган 3 ёки 4 * даражаларига мувофиқ тақдирланади.

Шунингдек, биз 2023 йилги Евросиё чемпионати минтақамиз учун Париж-2024 Олимпия ўйинларига ва ёшлар чемпионати ўсмирлар Олимпия ўйинларига саралаш мусобақасига айланиши йўлида барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз”.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22