my5
Sevimli

Жиззахда ичкилик сабаб келиб чиққан жанжал ўлим билан якунланди

ЖИНОЯТ 19.02.2021, 19:29
Жиззахда ичкилик сабаб келиб чиққан жанжал ўлим билан якунланди

Жиззах вилояти Фориш туманида маст эркак таниши билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Фориш тумани Мустақиллик маҳалласида 15 февраль куни соат 09:40 атрофида Каттасой қишлоғида жойлашган 74 мактабнинг ёнидан жасад топилган. 

Tезкор тадбирлар давомида аниқланишича, марҳум 14 февраль куни кечки вақтда ҳамқишлоғининг уйига меҳмон бўлиб боради. Меҳмондорчиликда бўлган 3 киши ўртасида ичкилик авж олиб, жанжал келиб чиққан. 

Меҳмонлардан бири бошқа бирига нега синглим ва қизимни хақорат қиласан, дея бошига ароқ шишаси билан жароҳат етказган. Шундан сўнг икки меҳмон уйига кетаётиб йўлда яна жанжаллашади. 

Эркаклардан бири бош қисми ва тананинг бошқа соҳаларига етказилган жароҳат сабаб ерга йиқилади. Танишини уйига олиб боришга кучи етмай, жойида қолдириб кетади. Натижада оғир жароҳатлари сабаб фуқаро воқеа жойида вафот этади.

Тергов ҳаракатлари давомида марҳум 38 ёшли вақтинча ишсиз эркак эканлиги маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22