Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Наманган шаҳрининг Бунёдкор маҳалласига ташрифи давомида маҳалладаги тартибсиз аҳволни танқид остига олган эди.
Президент ташрифдан бир кун ўтиб, яъни бугун Бунёдкор маҳалласида "қайта қуриш" ишлари бошланди. Бу ҳақда Даракчи нашрининг мухбири хабар бермоқда.
Шунингдек, маҳаллага тўпланган аҳоли Президентга ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлиги, йўллар таъмирга муҳтожлигидан шикоят қилган эди.

Бугун бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида маҳаллага янги трансформатор ўрнатилмоқда.






