«Барселона» клуби жамоанинг 18 ёшли ҳужумчиси Ансу Фати учун таклиф қилинган 150 миллион евролик трансфер таклифини рад этди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» клуби «Барса»нинг ёш форварди учун 2020 йилда 150 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Каталония клуби 18 ёшли футболчи трансфери учун жуда катта маблағ таклиф қилинганига қарамай, келишувни рад этган. Клуб Лионель Месси билан шартномани узайтира олмагани сабабли, ёзда икки ҳужумчиси билан ҳам хайрлашишни истамай, Фати масаласида бўлган таклифларни кўриб чиқмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Ансу 2020/21 йилги мавсумда Каталония клуби сафида 10 ўйинда 5та гол, 4та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали испаниялик ҳужумчини 80 миллион еврога баҳолаган. Футболчи ҳозирда жароҳатидан тикланиш билан банд.