Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдуҳолиқов Украинанинг «Рух» клубига ўтди.
«Насаф»нинг 23 ёшли собиқ футболчиси янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, битимда уни яни бир йилга узайтириш мумкинлиги ҳақидаги банд бор.

Абдуҳолиқов «Рух»да 16-рақам остида ҳаракат қилади.