my5
Sevimli

МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 20.02.2021, 19:54
Теглар: Тергов департаменти
МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар, Тошкент шаҳрида жойлашган “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари фуқароларга бир йил мобайнида пулларини кўпайтириб олишларини айтиб, уларни ишонтириб, жамиятнинг офисида фуқароларнинг ҳар биридан 500 АҚШ долларидан 22.250 АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини шартнома асосида инвестиция тариқасида қабул қилиб, 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар жалб қилинган пуллардан, даромад тариқасида 2,5 фоиздан 4 фоизгача пул маблағларини бериб келиб, кейинчалик олган пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.  

Хабарда айтилишича, ўз навбатида алданиб қолган фуқароларнинг аризаларига асосан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланган фуқароларнинг доираси ва уларга етказилган зарарни қоплашга қаратилган тергов характлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар енгил даромад олиш ёки тез бойиб кетиш мақсадида, ўзингизни мисқоллаб топган пул маблағларингизни фирибгарларни ваъдаларига ишониб топшириб қўйманг.

Шарҳлар

Тошкентда Корея фуқароси ўзбекистонликни чув туширди

28.02.2021, 11:58

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг октябрь ойларида Корея Республикаси фуқароси 59 ёшли Ким Еон Сун Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37...
Тошкентда 9 ёшли қизалоқни тунаган жуфтлик қўлга олинди

06.02.2021, 18:28

2021 йил 03 февраль куни соат 16:00 ларда номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасининг поезд темир йўли...
“Тадбиркорнинг қўлини қайириб” деган жумла нотўғри талқин қилинган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича Тергов департаменти расмий маълумот берди

16.01.2021, 19:00

Телеграм ижтимоий тармоғида “Даҳшат. Наманганда тадбиркорнинг қўлини қайириб, кетидан тепиб машинага солишди” номли видео ва фото мақола тарқалди. Ҳолат юзасидан Тергов департаменти расмий маълумот берди.Хабарда...
Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди

17.10.2020, 17:57

Наманганда бир нечта шифокорнинг тоифа сертификати қалбаки бўлиб чиқди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит ва молиявий...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
10500.03
USD -17.09
12607.39
EUR -54.17
140.70
RUB -1.15