my5
Sevimli

Игорь Сергеев нима учун Қозоғистоннинг «Актобе» клубига ўтди?

СПОРТ 22.02.2021, 20:26
Игорь Сергеев нима учун Қозоғистоннинг «Актобе» клубига ўтди?

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев «Актобе»га ўтгач, sports.kz сайти билан суҳбатда Қозоғистон клубига ўтиши ва Алексанрд Гейнрих ва Темур Кападзенинг берган маслаҳати ҳақида гапирди.

«Яшириб ўтирмайман, бу ерга келишдан аввал узоқ ўйладим. Ҳамма плюс ва минусларни таққослаб кўрдим. Чунки қандай қарор қабул қилишимдан аввал узоқ ўйлайдиган инсонман. «Актобе»га ўтишдан аввал агентим билан узоқ ўйладик, бу ерда тўп сурган ҳамюртларим Александр Гейнрих ва Темур Кападзе билан маслаҳатлашдим. Улар бу клубда бир йил фаолият олиб боришган. Гейнрих ҳам, Кападзе ҳам бу клуб, шаҳар, жамоа мухлислари ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришди. Айнан нима сабаб билмадим, лекин якунда «Актобе»ни танлашга қарор қилдим», - дейди Игорь Сергеев.

Маълумот учун, «Актобе» ўтган мавсумда Қозоғистон чемпионати қуйи лигасида тўп суриб, жорий мавсумдан мамлакат Премьер-лигасида ўйнайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10525.50
USD -13.03
12763.22
EUR -115.92
141.09
RUB -2.22